ФАО Ўзбекистон аҳолисини иссиқхона хўжалигини ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватламоқда

“Ўзаро ҳамкорлик орқали Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг чегараолди ҳудудларини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида ижтимоий-иқтисодий ёрдамнинг яна бир партияси етказилди. 13 нафар бенефициарга сабзавотчиликни янада ривожлантириш ва уй хўжаликлари даромадларини ошириш мақсадида лойиҳа ҳисобидан уларнинг томорқаларига янги иссиқхоналар қуриб берилди.

16:32 27.12.2023
Янги йил арафасида “Тез ёрдам”нинг ҳудудий филиалларига 100 та “Volkswagen Caddy” автомашиналари топширилди

Кутилмаганда тобимиз қочиб, ёрдамга муҳтож бўлсак ёки бирор кўнгилсиз ҳолат туфайли жиддий жароҳат олсак, энг аввало, “Тез ёрдам”га мурожаат қиламиз. 

16:25 27.12.2023
Аҳолининг микромолиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси йиғилишида мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётига дахлдор, жумладан, интеллектуал мулк ҳуқуқлари ҳимоясини такомиллаштириш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг кредитларни қайтариш қобилиятини яхшилашга қаратилган муҳим қонун лойиҳалари қизғин муҳокама қилинди.

18:09 25.12.2023
Депутатлар қонун лойиҳаси бўйича қандай саволларни ўртага ташлашди?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги «Адолат» СДП фракциясининг навбатдаги йиғилишида «Фармацевтика соҳасидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

18:07 25.12.2023
Солиқ тўлашда имтиёзлар бериляпти

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Фракция аъзолари «Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган чора‑тадбирлар белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини муҳокама қилдилар.

18:03 25.12.2023
Маънавий уйғоқлик масъулият мезонига айланиши керак

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги «Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси йиғилишида дастлаб Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишидаги нутқи мазмун-моҳияти, фракция олдида турган устувор вазифалар муҳокама қилинди.

17:45 25.12.2023
«Яшил энергия» сертификатлари савдосидан тушган даромадларга солиқ имтиёзлари берилади

Жорий йилнинг 25 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

14:59 25.12.2023
Туркия Мудофаа вазирлиги: Курдистон ишчилар партияси террорчиларига қарши ҳарбий амалиётлар ўтказилмоқда

Туркия Мудофаа вазирлиги: Курдистон ишчилар партияси террорчиларига қарши ҳарбий амалиётлар ўтказилмоқда

10:36 25.12.2023
“Йил аёли” ҳамда “Гендер тенглик фаоли” миллий танловлари ғолиблари аниқланди

Жорий йилнинг 23 декабрь куни Ўзбекистон Анжуманлар саройида “Йил аёли” ҳамда “Гендер тенглик фаоли” миллий танловларининг Республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

19:09 23.12.2023
“Яшил энергия” сертификатлари тушунчасига аниқлик киритилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг бир гуруҳ депутатлари томонидан қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни ривожлантиришга қаратилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

19:26 22.12.2023
Дори хавфга айланиши керак эмас

Аҳолини сифатли, самарали ва хавфсиз дори-дармон билан таъминлаш соғлиқни сақлаш тизимининг энг муҳим вазифаларидан саналади. Бу борада юртимизда кўплаб меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган.

19:21 22.12.2023