Эртага Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 28 январь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди.

15:23 27.01.2021
Валютафуруш яна жиноят устида қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Сурхондарё вилоят бошқармаси ва ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Денов туманида тезкор тадбир ўтказилди.

14:44 27.01.2021
Сайлов кодексига қандай ўзгартиришлар киритилмоқда?

Сайловлар мамлакатда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар, яқин ва олис истиқбол учун белгилаб олинадиган стратегик тараққиётнинг дастурий вазифаларини амалга оширишда муҳим аҳамият касб этади. Шу боис, юртимизда миллий сайлов қонунчилигимизни такомиллаштириш, уни умумэътироф этилган халқаро стандартларга мувофиқлаштиришга катта эътибор қаратилаётир.

14:21 27.01.2021
Наманганда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

2020 йил декабрь ва 2021 йил январь ойларида «Ўзенергоинспекция» Наманган ҳудудий бўлими ва «Наманган ҲEТК» АЖ билан биргаликда жами 21 та қоидабузарлик ҳолатлари аниқланиб, 182 330 647 сўм ҳисобга олинмаган электр энергия миқдори қайта ҳисоб-китоб қилинди.

14:13 27.01.2021
«Cobalt» учун тўланган 128 млн. сўмдан ортиқ маблағ истеъмолчига қайтариб олиб берилди

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси «Cobalt» автомобиль учун тўланган 128. 848 740 миллион сўм пул маблағини истеъмолчига қайтариб олиб берди. Бу ҳақда ташкилот ахборот хизмати хабар берди.

14:09 27.01.2021
Янги Ўзбекистон ва сайлов қонунчилиги — қандай ўзгартишлар таклиф этилмоқда? Батафсил таҳлил

Биринчи омил: парламент сайловлари бўлиб ўтганидан кейин қонунчиликда белгиланган муддатларда Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг биринчи мажлисларини ўтказиш, уларнинг қўшма мажлисларида Бош вазир номзодини ­тасдиқлаш, Вазирлар Маҳкамаси — Ҳукуматни шакллантириш, Ўзбекистон Республикаси ­Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси каби муҳим сиёсий-ҳуқуқий жараёнлар янги...

13:15 27.01.2021
Тилни менсимаслик учун жарима оширилиши кутилмоқда

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимча киритилмоқда. Тарбия ва таълимда тилни эркин танлаш ҳуқуқларини бузиш, тилдан фойдаланишда тўсқинлик қилиш ва чеклаш, давлат тилини, Ўзбекистонда яшовчи бошқа миллат ва элатлар тилларини менсимаслик учун жарима миқдорини кўпайтириш назарда тутилмоқда — БҲМнинг...

11:44 27.01.2021
Маърифатли халқимизнинг эзгу фазилати

Фарғоналиклар учун бешикдаги чақалоқни ҳам сизлаб гапириш, ҳатто душманига ҳам ёмонликни соғинмаслик ота-боболардан мерос муқаддас қадрият. Асрлар мобайнида сайқалланиб, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган бундай боқий қадриятлар маърифатли халқимизнинг энг эзгу фазилатлари сирасига киради.

11:38 27.01.2021
Ватан ҳимояси — шарафли ва муқаддас бурч

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, маънавий етук авлодни камолга етказиш бугун ҳар биримизнинг муқаддас бурчимизга айланди. Бу борада Тошкент ҳарбий округ қўмондонлиги тасарруфидаги барча бўлинма ва қисмларда манзилли Дастур асосида иш олиб борилмоқда. Жумладан, Қибрай, Бўстонлиқ, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ ҳамда...

11:30 27.01.2021
Газ заправкаларда сиқилган газ сотилиши ҳисобини юритишнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилмоқда — Энергетика вазирлиги

Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари ишини сифатли ташкил этиш, уларда автотранспортга хизмат кўрсатилишини яхшилаш мақсадида сиқилган газ сотилиши ҳисобини юритишнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилмоқда.

11:12 27.01.2021
Коронавирус билан касалланганлар сони 100 миллиондан ошди

Дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 2021 йил 27 январь соат 09:00 ҳолатига кўра, 100 243 101 га етди. Шундан 72 844 940 нафари соғайган.

09:44 27.01.2021
Талабалар орасида коронавирус аниқлангани ростми? Вазирлик изоҳ берди

Телеграмдаги айрим каналларда баъзи олий таълим муассасалари (ЎзМУ, ТДШУ, ФарПИ, ТАТУ Самарқанд филиали) талабалари орасида коронавирус аниқлангани ҳамда факультет ва ётоқхона қаватлари дезинфекция учун ёпилгани тўғрисида хабарлар тарқатилмоқда. Ушбу хабарларга Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги муносабат билдирди.

09:36 27.01.2021
Р.Кушербаев яна "Ўзавтосаноат" ҳақида: "Проста" без эмас, сал бет бўлиши керак

Кулгилиси, озиқ-овқат хавфсизлигига «ўзбошимча» уй қуриб яшаётган камбағал аҳоли хавф соляпти, деб бонг урамиз, камбағални қийнаймиз.  Юзлаб гектар суғориладиган ерларни эгаллаётган монополистлар эса оппоқ, идеал.

23:08 26.01.2021
2020 йилда 175 мактабда таълим сифати қониқарсиз, деб топилган — вазир ахборот берди

Мажлисда сенаторлар томонидан соҳада ўз ечимини кутаётган муаммолар мавжудлиги таъкидланди. Хусусан, 2020 йилда 175 мактаб таълим сифати қониқарсиз, деб баҳоланганлиги сабабли аккредитациядан ўтмаган. Ўқувчиларнинг умумий ўзлаштириш даражаси Сирдарё вилоятида 60,7 фоиз, Тошкент вилоятида 62,4 фоиз, Жиззах вилоятида 62,7 фоиз, Андижон...

22:51 26.01.2021
Қорақалпоғистон Республикасида «Нафосат» фестивали бўлиб ўтди

Қорақалпоғистон Республикасида аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида кийиниш маданияти тарғиботини ташкил этишга қаратилган «Нафосат» фестивали ўтказилди.

22:39 26.01.2021
Жорий йилда Олот туманига ёшлар ва оилавий тадбиркорлик лойиҳалари учун 21 миллиард сўм маблағ ажратилади

— Бу йил ёшлар ва оилавий тадбиркорлик лойиҳалари учун Олот туманига 21 миллиард сўм маблағ ажратилади, — деди А.Ҳаитов. — Шунингдек, 2021-2022 йилларда туманда 42 та лойиҳа амалга оширилиб, кўплаб доимий иш ўринлари яратилади. Лойиҳа қиймати 20 миллион доллар бўлган...

22:20 26.01.2021
Имтиёзли тавсияномаларни олиш учун тест синовлари бошланди

– Аскарларнинг билими 100 та савол асосида баҳоланмоқда, —  дейди Давлат тест маркази ходими Содиқжон Талипов. — Имтиҳон жараёнида шаффофликни таъминлаш мақсадида кузатув камералари ўрнатилди. Тест жараёнидан кимдир норози бўлса, жавоби эълон қилингандан кейин икки кун ичида мурожаат қилиши керак....

18:11 26.01.2021
Ўзбекистонда масжидлар сони ошди

Мамлакатимизда фуқароларнинг бошқа ҳуқуқ ва эркинликлари қатори виждон ва эътиқод эркинлигини таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

17:52 26.01.2021
2020 йилда Ўзбекистонга қанча турист келгани маълум бўлди

2020 йил январь-декабрь ойларида Ўзбекистонга туристик мақсадда ташриф буюрган чет эл фуқаролари сони 1,5 миллион кишини ташкил этди. 2019 йилнинг шу даврига нисбатан ушбу кўрсаткич 77,7 фоизга камайди.

17:49 26.01.2021
Ўзбекистондаги 1113 та аҳоли яшаш пунктига умуман автотранспорт қатнови ташкил қилинмаган

Мавжуд автотранспорт қатновининг сифати, ундан аҳолининг фойдаланиш даражаси, умуман автотрнаспорт қатнаши ташкил қилинмаган аҳоли яшаш пунктларини аниқлаш мақсадида маҳаллабай кесимида ўрганиш учун ишчи гуруҳлар тузилган. Ишчи гуруҳлар вилоят ҳокими ўринбосари бошчилигида тузилган бўлиб, унга барча турдош ташкилотлар жалб қилинган.

17:45 26.01.2021