Зулук кўпайтиришнинг кластер тизими ишга туширилади

17:24 02 Февраль 2022 Жамият
842 0

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан Андижон вилоятида "TASIR" фермер хўжалигининг зулукларни кўпайтириш ва кўпайтиришнинг кластер тизими яратишга қаратилган тижоратлаштиришга тайёрлаш лойиҳаси учун 1,18 млрд. сўм грант маблағлари ажратилган.

Ҳозирги кунда фермер хўжалиги томонидан тиббиёт зулукларини кўпайтириш ва янги турдаги наслдор зулук уруғларини хориждан олиб келиб маҳаллийлаштириш ишлари юзасидан амалий ишлар олиб борилмоқда.

Лойиҳа ташаббускори А. Раҳмоновнинг айтишича, асосий мақсад қадимий халқ табобатларидан бири ҳисобланган тиббиёт зулукларни кўпайтиришнинг кластер тизимини яратишдир. Бунда зарарсиз табиий усуллар орқали даволаш йўлга қўйилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?