Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорлари билан онлайн мулоқот ўтказилди

05:08 13 Апрель 2021 Жамият
442 0

Яқинда Олий Мажлис Сенати Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан ҳамкорликда жорий йилнинг Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорлари иштирокида «Ислоҳотлар ва юрт тараққиётига менинг ҳиссам» мавзусида онлайн мулоқот ўтказилди.

Таъкидланганидек, юртимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг турли соҳаларда имкониятларини рўёбга чиқариши учун барча шароитлар яратилиб, муносиб рағбатлантирилмоқда.

Бугунги кунда аъло хулқи, ноёб истеъдоди, зукколиги, ташаббускорлиги, ўқиш ва меҳнат фаолиятидаги муваффақиятлари ҳамда таълим, фан, адабиёт, санъат, спорт соҳаларида ва жамоатчилик фаолиятида алоҳида ютуқлари учун Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланган хотин-қизлар сони 367 нафарни ташкил этмоқда.

Совриндорларнинг 3 нафари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, 90 нафари турли вазирлик, идора ва ташкилотларда, 2 нафари ҳокимият тизимида, 70 нафардан зиёд совриндорлар эса таълим тизимида фаолият кўрсатмоқда.

Тадбирда қизларнинг замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллашига ёрдам бериш, мустақил ҳаётга тайёрлаш, ижтимоий фаоллиги ва маънавиятини ошириш, эътиборга муҳтож қизлар билан манзилли иш олиб боришда совриндор қизларнинг салоҳиятидан кенг фойдаланиш, уларни давлат ва жамият ҳаётида фаол иштирокини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш, бу борада қизларнинг ўзлари ҳам доимо ташаббускор бўлишлари ҳақида таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Шунингдек, Олий Мажлис Сенати Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси томонидан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан биргаликда келгусида совриндор хотин-қизлар томонидан хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, улар билан мақсадли, тизимли ишларни ташкил этиш, эҳтиёжманд оила қизларига мотивация бериш, кўмаклашиш бўйича ҳудудларда ижобий иш тажрибаларини оммалаштириш бўйича ҳамкорликда иш олиб боришга келишиб олинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?