Зулфиқор Мусоқовнинг янги “Ҳайрат“ фильмида грециялик актёр рол ўйнайди

14:41 09 Декабрь 2019 Маданият
525 0

Грециялик актёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Геннадий Пачис Зулфиқор Мусоқовнинг “Ҳайрат“ фильмида рол ижро этади. Бу ҳақда "Ўзбеккино" хабар берди.
1993 йилда Ўзбекистонни тарк этган Пачис ҳозирда ватани Грецияда яшаб ижод қилади.

Пачис 1991 йил “Абдуллажон“ фильмида ҳам эпизодик ролни ўйнаган.

“Ҳайрат“ фильмида бутун орзу-армонларини кинога бағишлаган киносценарист қисмати ҳақида ҳикоя қилинади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?