Зойир Мирзаев Паралимпияда кумуш медаль соҳибаси Асила Мирзаёрова ота-онасига миннатдорлик билдирди
Ота-она учун фарзанди келтирган шарафдан кўра улуғроқ бахт йўқ. Асила Мирзаёрова Токио-2020 Паралимпия ўйинларида узунликка сакрашда кумуш медални қўлга киритганида ота-онасининг кўзларида севинч ёшлари йилтирагани аниқ. Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Асиланинг ота-онасини шарафлашга бағишлаган тадбирга таклиф этганида эса улар шундай фарзанди борлигидан дунёларга сиғмай кетишди.
-Бундай шарафга муяссар бўлишнинг ўзи катта бахт,- деди Зойир Мирзаев. – фарзандни иродали , ўз кучига ишонадиган, энг муҳими эса юртга садоқатли бўлиб вояга етишида ота-онанинг ҳисси катта. Шунинг учун қашқадарёликлар номидан сизларга чексиз ташаккуримни изҳор этаман.
Спортчи қиз ота-онасига вилоят ҳокимлиги номидан совға саломлар ҳадя қилинди.
Фахриддин Бозоров,
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг