Зоир Мирзаев ва Қобил Турсуновга «ҳайфсан» берилди

17:39 08 Апрель 2021 Жамият
2020 0

Айни пайтда Президентимиз раислигида тадбиркорликни ривожлантириш ва жорий йилда аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ижроси бўйича устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Унда Қашқадарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Бўтаев, солиқ бошқармаси бошлиғи Бозоров, марказий банк раҳбари Ражабов, Навоий вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Хасанов, марказий банк раҳбари Саидов ва солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Мухаммадиевлар лавозимидан озод этилди.

З.Мирзаев, вилоят прокурори Тожиев, ички ишлар бошлиғи Сотволдиевга, Навоий вилояти ҳокими К. Турсунов ва вилоят прокурори Аҳмедовга «ҳайфсан» берилди.

Қатъий огоҳлантириш, чорак якунигача ўзгариш бўлмаса, барчаси ишдан кетади.

Навоий вилояти ички ишлар бошлиғи Тасбаев ва солиқ раҳбари Ботиралиевлар лавозимига жорий йил март ойида тайинланганини инобатга олиб, уларга 3 ой синов муддати берилди. Ушбу янги раҳбарлар ҳам натижа кўрсатмаса, лавозимидан олинади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер