Зоир Мирзаев ходимларини рағбатлантириш учун бюджетдан қарийб 3 млрд сўм ажратди
Ижтимоий тармоқларда Зоир Мирзаев ходимларини рағбатлантириш учун вилоят бюджетидан 3 млрд сўмга яқин пул ажратгани ҳақидаги хабарлар муҳокамаларга сабаб бўлди. Вилоят ҳокимлиги мазкур хабарлар юзасидан муносабат билдирди.
Унга кўра, мазкур маблағлар ҳокимликнинг 144 нафар аппарат ва хизмат кўрсатувчи ходимларига, Халқ депутатлари вилоят кенгаши котибияти ҳамда «Янги иш ўринларини ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғармаси» ходимларига жорий йилнинг 2-ярим йиллик иш ҳақларига тенг мувофиқликда ажратилган рағбатлантириш маблағлари ҳисобланади.
Ходимларни рағбатлантириш мезонлари мавжуд бўлиб, ҳар ойда ходимларнинг фаолият самарадорлиги 7 та йўналишда баҳоланади, бунда ижро ва меҳнат интизоми инобатга олинади. Ажратилган маблағлар давлат раҳбарининг тегишли топшириқларига асосланиб, республикада давлат бошқарув органи ходимларининг иш ҳақлари мувофиқлаштирилгунига қадар тўланиши назарда тутилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Мактабларда янги ўқув йили бошланди — Фоторепортаж
- Ҳотдогдан чўчқа ёғигача: мактаб ошхонасида қандай озиқ-овқатларни сотиш тақиқланган?
- Солиқ инспекцияси ходими 2 синф ўқувчиларидан нимани хоҳлайди (видео)?
- Талабалар диққатига: ижара пулининг бир қисмини қоплаб бериш бўйича онлайн ариза бериш бошланди
- Элдор Шомуродов «Рома»нинг мавсумдаги дебют голини урди. Италияликлар футболчини «Ўзбек Месси»си деб атамоқда (+видео)
- Асила Мирзаёрова Паралимпия ўйинлари рекордини ўрнатди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг