Зийнат момонинг туморига айланган чанқовуз
Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ/«Халқ сўзи». Зийнат момо чанқовуз чалганда, сўфитўрғайлар сайраб юборади. Шарқироқ сойлар ҳовури юракка кўчади. Бор-йўғи икки қисм, узунлиги 8-10 сантиметрлик темир шоҳа ва унинг ўртасига ўрнатилган пўлат тилчадан чиқадиган наво момонинг орзу-армонларини ифодалайди.
Сардоба туманининг Бирлашган маҳалласида яшаётган 73 ёшли Зийнат Баратова ҳозир ҳам чанқовуз чалади. У болалигида Зомин тоғлари бағрида қўй боқиб юрганда, чанқовуз бутун умр садоқатли ҳамроҳига айланган. Ўшанда бери бўйнига тумордек осиб юради.
— Чанқовузимнинг эллик йиллик тарихи бор, — дейди биз билан суҳбатда Зийнат момо. — Бир қараганда, оддий кўринган билан чанқовуз чалишни ҳамма ҳам эплайвермайди. Бу мусиқа асбоби сеҳрли куйлар яратишга қодир. Ўзида асрлар садосини ифодалайди, она-юртга меҳр уйғотади. Эсимда, чанқовуз чалганимда, Сардоба туманига келган қирғизистонлик санъаткорлар ҳайратда қолишган. Рағбат сифатида шу чанқовузни совға қилган. Ўтган йили Қашқадарёда «Чанқовуз ва сибизға» халқаро фольклор фестивали ўтказилганидан хурсанд бўлдим. Ёшларнинг чанқовузни севиб чалаётганини кўриб, аждодларимиздан мерос қолган ушбу мусиқа асбобини умри боқийлигига шукрона қилдим.
Чанқовуз азалдан ўзбек хонадонларида сақланиб қолган. Хотин-қизларимизнинг севимли мусиқий асбоби. Миллий кинолар, замонавий куй-қўшиқларимизда ҳам эъзозланиб келинаётганида Зийнат Баратовага ўхшаган момоларимизнинг ҳиссаси беқиёс. Нима ҳам дердик, эшитиш қобилияти сусайган билан куйларни юракдан ҳис қилган момонинг қалби чанқовузнинг сеҳрли оҳангидан яшариб юрсин!
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг