Журналист ва блогерларга раҳмат айтаман – Муротжон Азимов

15:56 30 Ноябрь 2021 Жамият
339 0

Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Муротжон Азимов бошқарган кенгайтирилган йиғилишда  кредит муаммоси, солиқ тушумлари, аҳоли мурожаатлари ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ҳамда бутун дунёни ташвишга солаётган озиқ-овқат хавфсизлиги масалалари билан бирга ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарларга ҳам ўз муносабатини билдирди.

– Журналист ва блогерларга раҳмат айтаман, энг ўткир ва долзарб масалаларни дадил олиб чиқмоқда, жамоатчилик ва раҳбарлар эътиборини қаратмоқда,– деди вилоят раҳбари. – Натижада муаммолар ижобий ечим топиб, аҳоли манфаатларига хизмат қиляпти. Ҳар бир танқидий лавҳа ёки чиқишга тезкорлик билан жавоб берилиши, муносабат билдирилиши лозим. Айрим чиқишлар нохолис бўлса, охиригача ўрганиб, тезкор раддия беришни ҳам ташкил қилиш керак.

Шунингдек, М. Азимов ижтимоий тармоқларда тарқалган Чироқчидаги фуқаро ва ИИБ ходимлари ўртасидаги ҳолатни ҳам оқламаслигини айтиб,  “ИИБ ходими оғир, босиқ ва маданиятли бўлиши керак-ку. Майли, ҳайдовчи айбдор, лекин ИИБ ходими бундай пайтда ақл билан иш тутиши керак. Қочса ҳам, 1 соатда топиш имкони мавжуд ҳозирги ахборот технологиялари ривожланган даврда”, дея ўз муносабатини билдирди.

Фахриддин Бозоров, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?