Журналист Ғарб етакчилари учун даҳшатли хабар ҳақида маълум қилди

10:38 16 Июль 2024 Дунё
413 0

Фото: Reuters

Венгрия бош вазири Виктор Орбаннинг агар Дональд Трамп АҚШ президентлиги сайловида ғалаба қозонса, дарҳол Украина можаросини тинч йўл билан ҳал этиш тарафдори бўлиши мумкинлиги ҳақидаги баёноти Ғарб етакчилари учун ёмон янгилик ҳисобланади. Бу фикрларни ирландиялик журналист Чэй Боуз айтиб ўтди.

«Украинадаги фалокатдан ички муваффақиятсизликларини чалғитиш учун фойдаланаётган Европа Иттифоқи ва АҚШ учун бу янада даҳшатли янгилик», дейди журналист.

Орбан Трамп билан музокаралардан сўнг Европа Кенгаши раҳбари Шарль Мишелга йўллаган мактубида, агар Трамп президентликка сайланса, дарҳол Украинадаги инқирозни тинч йўл билан ҳал қилиш учун воситачи бўлишини тан олганини қайд этган.

Республикачилар партиясидан вице-президентликка номзод Жеймс Дэвид Вэнс ҳам «Fox News» телеканалига берган интервьюсида Трамп сайловда ғалаба қозонса, можарога барҳам бериш учун Россия ва Украина билан музокаралар олиб боришини айтиб ўтди.

Россия президенти Владимир Путин кўп бора Москва воситачиларнинг саъй-ҳаракатларини умуман олқишлашини, бироқ Украинадаги можарони фақат икки томон орқали тугатиш мумкинлиги таъкидлаб келади. Унга кўра, ҳеч бир воситачига Москва ва Киев ўртасидаги якуний ҳужжатларни имзолаш ваколати берилмайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер