ЖССТ соғлом болалар ва ўсмирларни "COVID-19"га қарши эмламасликни таклиф қилди

Иллюстратив фото
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Эмлаш бўйича стратегик маслаҳат гуруҳи соғлом болалар ва ўсмирлар "COVID-19"га вакцинанинг кучайтирувчи дозаларига муҳтож эмаслигини ва бунинг ўрнига юқори хавф гуруҳидаги одамлар эмланиши кераклигини таклиф қилди.
Мутахассисларга кўра, соғлом болалар ва ўсмирларни коронавирусга қарши эмлашнинг соғлиқни сақлаш тизимига фойдаси ротавирус, қизамиқ ва пневмококка қарши вакциналарга қараганда анча паст.
Ҳисобот муаллифлари, шунингдек, "COVID-19" вакцинасининг кучайтирувчи дозалари биринчи навбатда юқори хавф гуруҳидагилар — кексалар, иммунитети паст инсонлар, тиббиёт ходимлари ва ҳомиладор аёлларга берилиши кераклигини таъкидлашмоқда. Қайд этилишича, кучайтирувчи дозалар орасидаги оптимал давр 6-12 ой бўлиши лозим.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- ЖССТ янги ҳалокатли пандемияга тайёрланишга чақирди
- Ўзбекистон Президенти ва Сингапур Президенти музокара ўтказдилар
- 2024 йилдан янги уй сотиб олганларга ҚҚСнинг ярми қайтариб берилади
- Шавкат Мирзиёевнинг Чилонзор туманига ташрифидан фоторепортаж
- Гендер тенгликни таъминлаш ва муносиб меҳнат шароитларини яратиш бўйича Ўзбекистон тажрибаси халқаро стандартлар асосида такомиллаштирилади
- Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасидаги минтақавий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш юзасидан муҳим ташаббусларни илгари сурди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг