ЖССТ "SARS-CoV-2" вирусини лабораториядан сизиб чиқиш назариясини қўшимча текширишга чақирмоқда

19:47 10 Июнь 2022 Дунё
418 0

Фото: РИА «Новости»

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) томонидан тузилган Ривожланаётган хавфли патогенлар бўйича илмий маслаҳат гуруҳи (SAGO) коронавируснинг лабораториядан сизиб чиқиши назариясини қўшимча текширишга чақирди

Мавжуд эпидемиологик ва кетма-кетлик маълумотларига асосланиб, инфекциянинг аждодлари зоонотик келиб чиқиши ва унинг генетик жиҳатдан энг яқин вируслари 2013 йилда Хитойда ва 2020 йилда Лаосда тақа кўршапалакларида аниқланган бетакоронавируслар эканлигини тахмин қилиш мумкин. Шу билан бирга, ЖССТ ҳисоботида қайд этилганидек, ҳозирги кунга қадар на вируснинг аждоди, на табиий/оралиқ хўжайинлари, на вируснинг одамларга юқиш ҳолатлари аниқланмаган.

Дастлабки суриштирувга кўра, Ухан денгиз маҳсулотлари бозори пандемия тарқалишида катта роль ўйнаган. Қайд этилишича, "SARS-CoV-2" манбаси ва унинг бозорда пайдо бўлиш механизми ҳалигача ноаниқ.

Ўтган йилнинг октябрь ойида ЖССТ Бош директори Тедрос Гебрейесус ташкилот Хитойнинг Ухан шаҳридаги лабораториядан сизиб чиққан коронавирус инфекцияси версиясини истисно қилишдан бош тортишини айтди. У, шунингдек, пандемиянинг биринчи ҳолатларини текшириш учун Хитойга юборилган ва сиёсий тўсиқларга дуч келган ЖССТнинг бир нечта миссияларини эслатиб ўтган эди. Шу боис олимлар ҳамон "COVID-19"нинг келиб чиқиши ҳақида аниқ хулосалар чиқара олишмади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер