ЖССТ раҳбари янги касалликнинг кучайишига тайёр бўлишга чақирди

18:33 17 Январь 2024 Дунё
334 0

Фото: РИА «Новости»

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) раҳбари эртами-кечми пайдо бўладиган номаълум касалликлар мавжудлигини маълум қилди.

“Х касаллиги” атамаси узоқ вақтдан бери мавжуд бўлиб, у ёки бу тарзда содир бўладиган янги касалликнинг кучайишига тайёр бўлиш керак”, деди ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус.

“Х касаллиги” кўпчиликнинг эътиборини тортмоқда... Лекин бу янгилик эмас, биз бу атамани биринчи марта 2018 йилда қўллаган эдик... Номаълум касалликлар пайдо бўлиши мумкин, масала “агар” эмас, “қачон”, — деди у Давосда бўлиб ўтаётган Жаҳон иқтисодий форуми муҳокамаларида .

Иштирокчилар “Х касаллигига тайёргарлик” мавзусида келажакдаги пандемияга тайёргарлик кўриш учун саъй-ҳаракатларни сафарбар қилиш, шунингдек, соғлиқни сақлаш тизимлари янги касалликнинг пайдо бўлишига тайёр туришини таъминлаш учун глобал ташаббусларга сармоя киритиш зарурлигини муҳокама қилдилар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер