ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесуснинг ҳаётига таҳдид қилинди

22:25 27 Сентябр 2022 Дунё
1131 0

Фото: AP

ЖССТ раҳбари Гебрейесус коронавирус пандемияси туфайли таҳдидлар олганини айтди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) раҳбари Тедрос Гебрейесус «The Washington Post» газетасига берган интервьюсида янги коронавирус пандемияси фонида таҳдидлардан шикоят қилди.

Мулозимнинг таъкидлашича, унга ҳаётига таҳдид қилинган хабарлар келган.

«Менга SMS орқали тўғридан-тўғри таҳдидлар юборилади. Менинг рақамимни қаердан олишганини билмайман», дейди у.

Гебрейесуснинг сўзларига кўра, унинг уйига сигнализация тизими ўрнатилган ва ходимлар унга қўриқчи ёллашни таклиф қилишган. Ташкилот раҳбарига ким аниқ таҳдид солаётгани аниқланмаган.

ЖССТ бош директори, шунингдек, унинг Эфиопияга қайтиши хавфсиз эмаслигини айтди. Нашрнинг ёзишича, Гебрейесус Тиграй штатидаги вазият туфайли мамлакат расмийларини танқид қилган эди.

Гебрейесуснинг фикрича, ҳозирда коронавирус пандемиясининг тугаши ҳақида гапиришга эрта. 

Аввалроқ, у 29 августдан 4 сентябргача ҳар 44 сонияда бир киши «COVID-19» инфекциясидан вафот этганини айтган эди. Шунга қарамай, ЖССТ раҳбарининг таъкидлашича, бутун дунё бўйлаб коронавирус инфекцияси туфайли ўлимлар сони аста-секин камайиб бормоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер