ЖССТ: Ўтган ҳафтада коронавирусга чалинган 6,2 миллион кишидан 11 минг нафари вафот этди

16:17 22 Июль 2022 Дунё
622 0

Фото: Иллюстратив фото

ЖССТ коронавирусни юқтириш ҳолатлари бўйича навбатдаги ҳафталик ҳисоботини эълон қилди. Унга кўра, 11-17 июль кунлари дунёда 6,2 миллиондан ортиқ кишида COVID-19 аниқланган. Бу 4-11 июль саналарига қиёслаганда деярли бир хил кўрсаткичдир.

Асосий ўсиш динамикаси Ғарбий Тинч океани минтақаси мамлакатларида қайд этилди — 37 фоиз. Шарқий Ўрта ер денгизи минтақасида касалланишлар сони деярли ўзгармади.

Европа ва Африка қитъаларида эса коронавирусга чалиниш ҳолатлари мос равишда 16 ва 27 фоизга камайди.

Шунингдек, ўтган ҳафтада коронавирус ташхиси қўйилган беморлардан 11 минг нафари ҳаётдан кўз юмди. Бу аввалги ҳафтага таққослаганда қарийб 1 фоизлик пасайишдир.

Касалликдан вафот этганларнинг катта қисми Жануби-Шарқий Осиё минтақаси мамлакатлари ҳиссасига тўғри келди — 20 фоиз! Кейинги ўриндан 13 фоизлик кўрсаткич билан Шарқий Ўрта ер денгизи минтақаси давлатлари жой олди. Шунингдек, Америка қитъасида ўлим ҳолатлари 7 фоизга ўсди.

Қолган минтақалар, хусусан, Африкада COVID-19 қурбонлари сони 39 фоизга, Европада эса 14 фоизга камайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер