ЖССТ: Маймун чечаги вирусига қайта ном берилади

15:05 16 Август 2022 Жамият
222 0

Иллюстратив фото

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маймун чечаги вируси номини ўзгартириш бўйича кенг жамоатчиликка мурожаат билан чиқди. Бунга олимлар ва тиббиёт мутахассислари томонидан мазкур хасталик нотўғри номланганига доир такрорий эътирозлар сабаб бўлди.

Аслида, вирусларга ном бериш ЖССТ ваколатига киради. Бироқ бу гал одамларга онлайн портал орқали ўз таклифларини етказиши учун имконият яратилди.

Маълумки, маймун чечаги атамаси 1958 йилда истилоҳга киритилган. Қолаверса, вируснинг асосий вариантлари улар кенг тарқалган географик ҳудудларга қараб номланган.

Бироқ замонавий амалиётга кўра, янги аниқланган вируслар, инфекциялар мутациялари ва улар билан боғлиқ касалликлар атамалари маданий, ижтимоий, миллий, минтақавий, касбий ёки этник жиҳатдан камситувчи мазмунга эга бўлмаслиги зарур.

Қолаверса, савдо-сотиқ ёки йўловчи ташиш жамиятлари фаолияти, туризм ҳамда ҳайвонот дунёсига нисбатан муносабатларга салбий таъсир кўрсатмаслиги керак.

Шундан келиб чиққан ҳолда маймун чечагининг Конго ҳавзаси версияси энди "I тур", Ғарбий Африка варианти эса “II тур” деб аталадиган бўлди.

Вируснинг ўзига эса кенг жамоатчилик таклифлари асосида яқин истиқболда қайта ном берилиши кутиляпти.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер