ЖССТ маймун чечаги эпидемиясини фавқулодда ҳолат деб эълон қилди

12:32 25 Июль 2022 Дунё
1413 0

Фото: Иллюстратив фото

Бундан бир ой аввал Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш тармоғи (WHN) маймун чечаги глобал офатга айланишининг олдини олиш учун зудлик билан тегишли профилактик чоралар кўришга чақирувчи декларацияни эълон қилган эди.

«Биз бу орқали касалликни жиловлашимиз мумкин. Бунинг учун инфекция симптомлари ва асоратлари, эҳтиёт чоралари ҳақида аҳолини кенгроқ хабардор қилишимиз зарур. ЖССТ ҳам бу борада шошилинч чора-тадбирларни белгилаши шарт» — дейилганди мазкур ҳужжатда.

Мана, куни кеча Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебреесус Фавқулодда вазиятлар қўмитасининг иккинчи йиғилишини чақирди.

Унда қайд этилганидек, мазкур вирус ҳозиргача дунёнинг 75 мамлакатида рўйхатга олинган. Хасталик тасдиқланган беморлар сони эса 16 мингдан ошади.

Эпидемиядан энг кўп Европа мамлакатларида яшовчилар азият чекяпти. Бошқа минтақаларда ҳам касаллик авж олиши хавфи мавжуд.

Шундан келиб чиқиб, ЖССТ маймун чечаги эпидемиясини халқаро аҳамиятга молик фавқулодда ҳолат деб эълон қилди.

Айни пайтда хасталикка қарши курашиш ва унинг олдини олиш учун қатор тавсиялар ишлаб чиқилган ва эпидемиологик вазиятни назоратга олиш чоралари кўрилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер