ЖССТ коронавируснинг янада хавфли штамми пайдо бўлишидан жиддий хавотирда

Фото: Архив сурат
Бугун дунёда эпидемиологик вазият бир қадар изга тушгандай. Ҳар ҳолда, одамлар аввалгидек хавотир ва саросимага тушаётгани йўқ.
Тўғри, кейинги ҳафталарда АҚШ, Тайван, Австралия, Португалия, Бразилия, Германия, Буюк Британия сингари баъзи мамлакатларда касалланиш кўрсаткичлари сезиларли даражада ошиб, ўсиш динамикаси кузатиляпти.
Аммо аксарият давлатларда одамлар хотиржам: юздан ниқоблар туширилган, карантин қоидалари амалда эмас ва вакциналар олишга кўпчилик беэътибор.
ЖССТ эса хавотирда. Ташкилот раҳбари Тедрос Гебреесуснинг таъкидлашича, пандемия ҳали тугагани йўқ. Кутилмаганда коронавируснинг янги ва аввалгидан ҳам хавфли вариантлари пайдо бўлиши хавфи мавжуд. Одамлар эса бунга тўлиқ тайёр эмас.
Шунингдек, у мамлакатларни коронавирус инфекциясига нисбатан эътиборсиз бўлмасликка чақирди. Қолаверса, ҳозир дунёда етарли миқдорда вакциналар захираси яратилганига қарамай, кўплаб давлатларда COVID-19га қарши эмланишга талаб кескин сусайиб кетган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Европа Иттифоқи Украинага 18 миллиард евро миқдоридаги янги ёрдам пакети ажратди
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Наманганда кетма-кет ҳаракатланиб келаётган учта юк автомобили ўзаро тўқнашиб, ёниб кетди
- Ўзбекистон Президенти Ли Куан Ю номидаги мактабга ташриф буюрди ва Сингапурнинг ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг