ЖССТ коронавирус тарқалишининг тўртта асосий сценарийсини маълум қилди. Бу қанчалик хавотирли?

17:18 14 Июль 2020 Дунё
1571 0

Дунёнинг турли минтақаларида коронавирус тарқалишининг тўртта асосий сценарийлари мавжуд. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) раҳбари Тедрос Адхан Гебрейесус айтиб ўтди.

«Ҳар куни ўлим сони нисбатан барқарор бўлишига қарамай, вазият жиддий хавотир туғдирмоқда. Барча давлатлар хавф остида», дейди ЖССТ раҳбари.

Унинг таъкидлашича, 12 июль куни дунёда 230 минг кишида вирус аниқланган. Шу билан бирга, барча янги ҳолатларнинг ярми фақат икки мамлакатда ва яна қарийб 80 фоизи 10 мамлакатда қайд этилган.

Тедрос Адан Гебрейесусга кўра, биринчи сценарий коронавируснинг тарқалиши тўғрисида огоҳлантирилган ва хабардор қилинган мамлакатларда амалга ошмоқда.

«Улар инфекциянинг биринчи ҳолатларига тайёр ва тез ва самарали жавоб беришди. Натижада, улар вирусни кенг тарқалиб кетишининг олдини олишга муваффақ бўлишди», дейди ЖССТ раҳбари.

Таъкидланишича, Жануби-Шарқий Осиё, Тинч океани, Кариб денгизи ва Африкадаги баъзи давлатлар ана шундай йўл тутган.

«Ушбу давлатларнинг раҳбарлари вазиятни ўз қўлларига олишди ва қабул қилиниши керак бўлган чора-тадбирлар бўйича аҳоли билан самарали алоқа ўрнатдилар», дейди Тедрос Адхан Гебрейесус.

Иккинчи сценарий кучли етакчилик ва вирус тарқалишининг олдини олиш бўйича асосий чора-тадбирларга риоя қилган ҳолда назоратга олинган,айрим давлатлар, хусусан, Европанинг кўплаб мамлакатларида кузатилмоқда. ЖССТ раҳбарининг таъкидлашича, бу давлатлар вирус тарқалиши билан боғлиқ ҳар қандай мураккаб вазиятларни ҳам назоратга олиши мумкинлигини исботлашган.

Учинчи сценарий биринчи эпидемия чўққисини забт этган, аммо чекловчи чораларни кучсизлантирган ва энди янги чўққилар билан курашаётган ва кунлик аниқланган инфекциялар сонининг кўпаётган мамлакатларда ривожланмоқда.

«Дунёнинг бир қатор мамлакатларида янги беморлар ва шифохоналар тўлиш ҳолатлари яна хавфли равишда кўпаймоқда. Кўриниб турибдики, тасдиқланган чоралар амалга оширилмаганлиги ёки бажарилмаётганлиги сабабли бу мамлакатлар мураккаб вазиятга тушиб қолмоқда», — дейди Тедрос Адхан Гебрейесус. Аммо ЖССТ раҳбари ушбу сценарий қаерда амалга ошаётганини очиқ айтмади.

Тўртинчи вазият инфекцияни жадал юқтириш босқичида бўлган мамлакатларда.

«Бу — Америка, Жанубий Осиё ва Африканинг бир қатор мамлакатларида рўй беради. Америка барча ҳолатларнинг 50 фоиздан кўпроғи қайд қилинган коронавирус эпицентридир. Аммо биз биринчи икки вазиятдан вирусни бошқариш ҳеч қачон кеч эмаслигини биламиз, бу вирусни жуда фаол юқтириш билан ҳам амалга оширилиши мумкин» дейди у.

«Аммо мен очиқчасига айтаман. Кўпгина давлатлар нотўғри йўналишда кетдилар. Коронавирус жамиятнинг биринчи рақамли душмани бўлиб турган бир вазиятда, кўплаб ҳукуматлар ва одамларнинг ҳаракатларида бу акс этмаяпти», дейди ЖССТ раҳбари.

Шулардан келиб чиқиб, Тедрос Адхан Гебрейесус инфекциянинг тарқалишига қарши курашда нотўғри стратегияни танлаган мамлакатларни (ЖССТ раҳбари уларни очиқ айтмади), ҳукуматларни ўз фуқароларини аниқ ва ўз вақтида хабардор қилишга ва вирус занжирини узишга ҳамда ҳаётни сақлаб қолишга қаратилган кенг қамровли стратегияларни амалга оширишга чақирмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер