ЖССТ халқаро ҳамжамиятни коронавируснинг янги, янада хавфли штаммларидан огоҳлантирди

21:12 15 Июль 2021 Дунё
710 0

Фото: Reuters

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) халқаро ҳамжамиятни коронавирус инфекциясининг янги, хавфли штаммларидан огоҳлантирди. 

"Пандемия ривожланишда давом этмоқда, ҳозирда тўртта мутация "ҳукмронлик" қилмоқда. Келажакда янги штаммлар пайдо бўлиши ва бутун дунёга тарқалиши эҳтимоли бор, уларни бошқариш янада қийинлашади", дейилади ЖССТ томонидан тарқатилган маълумотда.

Шу йилнинг 14 июль куни ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус  дунё "COVID-19" пандемиясининг янги тўлқини бошида эканлигини айтиб ўтган эди. Унинг таъкидлашича, жаҳонда ушбу инфекция билан касалланиш ва ўлим тобора ўсиб бормоқда. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?