ЖССТ Ғазо секторида олтинчи бор ўз миссиясини бекор қилишга мажбур бўлди
Фото: AP
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) гуманитар ходимлар учун хавфсизлик кафолатлари йўқлиги сабабли Ғазо сектори шимолидаги навбатдаги миссиясини бекор қилишга мажбур бўлган. Бу ҳақда ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус маълум қилди.
«ЖССТ 26 декабрдан бери Ғазо шимолига режалаштирилган олтита миссиясини бекор қилишга мажбур бўлди, бу охирги миссия, чунки бизнинг сўровларимиз рад этилди ва хавфсиз ўтиш кафолатлари берилмади», дейди Гебрейесус матбуот анжуманида.
ЖССТ раҳбари Исроилни ЖССТ ва бошқа ташкилотларнинг Ғазо секторига гуманитар ёрдам етказиш бўйича сўровларини маъқуллашга чақирди.
Гебрейесус, шунингдек, ҲАМАСни гаровга олинганларни озод этишга ва ҳар икки томонни сулҳга чақирди. Шу ўринда ЖССТ раҳбари бусиз ҳам гуманитар ходимларнинг хавфсиз ҳаракатланиши учун йўлаклар яратилиши мумкинлигини таъкидлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Исроил зарбалари оқибатида Ғазода 90 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг