ЖССТ сўнгги ҳафтада дунёда CОVID-19 инфекцияси билан касалланиш камайганини қайд этди

15:53 14 Октябр 2021 Дунё
347 0

Ўтган бир ҳафта ичида дунёда 2,8 миллиондан ортиқ одам коронавирус билан касалланган, 46 мингдан ортиқ одам вафот этган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) чоршанба куни берган маълумотига кўра, етти кун ичида янги инфекциялар сони 7 фоизга, ўлим 10 фоизга камайди.

Бир ҳафта ичида Aфрикада (32%) ва Тинч океанининг ғарбий қисмида (26%) инфекцияларнинг сезиларли камайиши кузатилди. Европа касалланиш даражаси ошган ягона минтақа (7%). Шунингдек, Европада ўлим даражаси ҳам 11%га ошди.

Бир ҳафтада энг кўп инфекция AҚШда (653 837) қайд этилган. Ундан кейин ўринларни Буюк Британия (249 699), Туркия (205 266), Россия (188 829) ва Ҳиндистон (139 572) эгаллаган.

ЖССТ маълумотларига кўра, 13 октябр ҳолатига кўра, пандемия бошланганидан буён дунёда 238 521 855 киши инфекция юқтирган ва 4 863 818 та ўлим қайд этилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?