ЖССТ: Барча тиббиёт ходимлари ва 60 ёшдан ошган кишилар коронавирусга қарши эмланиши зарур

11:53 23 Август 2022 Дунё
542 0

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесус кечаги баёнотида коронавируснинг олдини олишга доир чора-тадбирлар хусусида сўз юритди.

Унинг қайд этишича, дунёдаги барча тиббиёт ходимлари ва 60 ёшдан ошган кишилар COVID-19га қарши вакцина олиши ва эмланиш қамрови 70 фоизга етиши зарур.

“Бу инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш ва барқарор ривожланиш жараёнини тиклашнинг энг яхши усули”, — деди бош директор.

Шунингдек, Т.Гебрейесуснинг таҳлилларига кўра, жорий йил бошида 34 та мамлакатда аҳолининг коронавирусга қарши оммавий эмланиш даражаси 10 фоиздан кам бўлган.

Ҳозирга келиб эса бундай давлатлар сони атиги 10 та қолган ва уларнинг аксарияти турли гуманитар вазиятларга дуч келган.

Эслатиб ўтамиз, ЖССТнинг 22 август ҳолати бўйича берган маълумотига кўра, пандемия бошланганидан буён жами 593 миллион 269 минг нафардан ортиқ киши коронавирус инфекциясига чалинган. Улардан қарийб 6 миллион 447 минг нафари касаллик оқибатида ҳаётдан кўз юмган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер