ЖССТ АҚШда аниқланган «COVID-19»нинг янги штаммини хавфи ҳақида маълумот берди

22:57 11 Август 2021 Дунё
798 0

Иллюстратив фото

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) «COVID-19»нинг штамми жиддий касалликка олиб келмаслигини маълум қилди. Манбага кўра, гап бу ерда АҚШда аниқланган «йота» штамми ҳақида кетмоқда.

Бу ҳақда ЖССТнинг фавқулодда касалликлар бўлими техник гуруҳи раҳбари Мария Ван Керкхове айтиб ўтди.

Бироз олдин АҚШ олимлари томонидан «COVID-19»нинг янги штаммини аниқлашган. Бошқа мутацияларга қараганда унинг юқиш ва ўлим даражалари юқори эканлиги таъкидланган. Мутацияга учраган штамм Нью-Йоркда қайд этилган ва тез тарқалмоқда.

Керкховенинг сўзларига кўра, АҚШда «йота» штамми билан касалланиш ҳолатлари тез камаймоқда ва коронавируснинг «дельта» мутацияси ҳамон глобал бўлиб турибди. Яъни «йота» хавфи «дельта»никидан паст.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?