ЖССТ: Африка аҳолисининг ўртача умри 10 йилга узайди

12:41 08 Август 2022 Дунё
561 0

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълум қилишича, Африка қитъасида жойлашган мамлакатлардан 47 тасида аҳолининг ўртача умр кечириш кўрсаткичи 10 йилга узайган.

Бу рақамлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 19 йил давомида олиб борган ўрганишлари юзасидан тайёрланган ҳисоботига асосланиб келтирилган.

Унда қайд этилишича, асримиз бошида қитъада одамларнинг ўртача умри 46 ёшга тенг эди. Айни пайтга келиб бу кўрсаткич 56 ёшга етган.

ЖССТ вакили Матшидисо Моэтининг таъкидлашича, ушбу ўсиш динамикаси жаҳоннинг бошқа минтақаларига қиёслаганда, сезиларли даражада юқори.

Бу Африкада малакали тиббий хизматдан фойдаланиш имконияти кенгайиб бораётгани билан боғлиқ. Қолаверса, 2005 йилдан бери ОИВ, сил, безгак каби юқумли касалликларга қарши курашиш борасида маълум ютуқлар қўлга киритилган.

Мутахассислар, гарчи ўсиш кўрсаткичлари қувонарли бўлсада, бироқ эришилган натижалардан ҳали тўлақонли қониқиш ҳосил қилиб бўлмайди, деган хулосада.

Чунки ҳисоботда келтирилган даврда дунё аҳолининг ўртача умр кечириш давомийлиги 64 йилга тенг бўлган. Демак, Африкада аҳоли саломатлигини сақлаш билан боғлиқ чора-тадбирларни янада жадал давом эттириш зарур.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер