Жўжачалик қадримиз йўқми?

10:52 07 Июль 2021 Жамият
150 0

Сурхондарёнинг Денов туманида барқ уриб турган 109 туп қимматбаҳо дарахт а йўқ, бе йўқ шафқатсизларча кесиб ташланган шу кунларда Эстония пойтахти Таллиндаги маданият муассасаси биносини таъмирлаш ишларини бошлаш қуш уяси туфайли уч ҳафтадан буён ортга суриб келинмоқда.

Тегишли ташкилотлардан рухсат олинган, лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланиб таъмирлаш ишларига киришилган пайтда иш тақа-тақ тўхтаб қолди. Бунга таъмирланиши керак бўлган бино томида қуш ини ва унда эндигина тухумдан чиққан учта полапон борлиги сабаб бўлди. Маҳаллий маъмурият полапонлар қанот чиқариб учиб кетмагунича уяга тегишни ва қурилиш ишлари бошланишини тақиқлаб қўйди.

Бу Европанинг кичик бир давлатида бўлган воқеа. Энди ўзимизга қайтамиз.

Маълумотларга кўра, 2016-2020 йилларда 846 ҳолатда кўчмас мулк объектлари уларнинг мулкдорларини хабардор этилмаган ҳолда бузиб ташланган. 1388 ҳолатда мулкдорларни хабардор қилиш муддати бузилган, 1 244 ҳолатда кўчмас мулк объектлари баҳоланмаган ҳолда, 430 та кўчмас мулк объектлари тегишли компенсация берилмаган ҳолда бузиб ташланган.

Фуқароларимизнинг қуш ини ёки жўжачалик қадри йўқми?

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?