Жорий йилнинг олти ойи давомида Вақф фонди томонидан қарийб 7 млрд сўм маблағ хайрия қилинган

18:31 16 Июль 2022 Жамият
734 0

Фото: Иллюстратив фото

Жумладан, диний таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари фаолиятини молиялаштириш учун – 37 217 520 сўм;

— диний таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, ўқувчи-талабаларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун – 721 402 550 сўм;

— Ногиронлар жамияти аъзолари ва Махсус мактаб интернатларда таҳсил олаётган кўмакка муҳтож ҳамюртларимиз учун – 38 962 000 сўм;

— Масжидлар қурилиши учун – 211 550 000 сўм;

— Масжидлар ва зиёратгоҳлар ходимларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун – 71 900 000 сўм;

— Ночор, кўмакка муҳтож фуқароларга турли моддий кўринишда берилган ёрдамлар учун – 2 472 951 031 сўм;

— Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, шу жумладан имконияти чекланган, ногиронлиги бор бўлган шахсларни моддий қўллаб-қувватлаш учун – 1 613 578 000 сўм;

— Фонд томонидан ташкил этилган турли хайрия тадбирлари учун – 1 134 938 600 сўм;

— Вилоят вакилликларининг маъмурий харажатлари учун берилган моддий ёрдам – 131 257 000 сўм;

— Сув танқис ҳудудлардаги аҳолига ичимлик суви чиқаришга қаратилган «Вақф сувлари» лойиҳаси учун – 245 400 000 сўм;

— «Қуръони карим ва тажвид» курси тингловчиларини моддий қўллаб-қувватлаш учун – 10 800 000 сўм;

— Масжидлар ва диний таълим муассасаларига тарқатилган диний-маърифий китоблар ҳамда дарсликлар учун – 134 577 000 сўм сарфланди.

Жорий йил Қурбон ҳайити муносабати билан 2200 га яқин оилаларга 436 500 000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулоти хайрия қилинди. Шунингдек, фонднинг 14 та ҳудудий филиаллари томонидан ҳомийларни жалб қилган ҳолда 8 та қора мол ва 72 та қўй қурбонлик қилиниб, ҳақдорларга улашилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер