Жорий йилнинг 15 октябридан «Зарбдор ойлик» бошланади

13:15 13 Октябр 2020 Жамият
319 0

Осуда юртдан файз-барака аримайди, меҳр-мурувват, хайру саховат, ўзаро ҳурмат қарор топиб, одамларнинг эртанги кунга ишончи, ҳаётга муҳаббати юксалаверади. Буларнинг бари юртимизда тинчлик ва осойишталикнинг барқарорлигидандир. Тинчлик-осойишталикни кўз қорачиғидек асраш ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчидир. Бу борада ички ишлар органлари ходимларининг хизматини эътироф этиш ўринли. Улар эл-юрт осойишталигини таъминлаш, фуқаролар хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш ҳамда рўй берган жиноятларни «иссиқ изида» фош этишдек машаққатли ва масъулиятли вазифаларни адо этиб келмоқда.

Маҳаллаларда жиноятчиликка қарши муросасиз муҳитни яратиш, энг аввало, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиш сабаблари ва
шарт-шароитларини барвақт бартараф этиш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, уларда қонунга ҳурмат ҳамда қонун бузилишининг ҳар қандай кўринишига муросасизлик туйғусини сингдириш йўли билан ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлашда «Жиноятга қарши курашиш ҳақиқати ва адолати» тизими асосида ҳар бир содир этилган жиноят шу куннинг ўзида кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама қилиниши йўлга қўйилди.

Жиноятчиликни жиловлаш мақсадида амалга оширилган ишлар натижасида республикада мавжуд 9 150 та маҳалланинг 4 519 тасида ёки 49,4 фоизида умуман жиноят содир этилишига йўл қўйилмади, 1 184 тасида ёки 12,9 фоизида жиноятлар камайишига эришилди. Профилактика инспекторлари томонидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирларда оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитнинг барқарор бўлишига эришиш мақсадида 18 080 та оиладаги турли низолар ўрганиб чиқилди. Натижада 13 546 та оиланинг нотинчлигига барҳам берилиб, 5 063 та оилани ажралиб кетишининг олди олинди.

Шунингдек, Ички ишлар вазирлигининг соҳавий хизматлари томонидан жорий йилнинг 9 ой давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, таҳлиллар асосида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар вазирлик раҳбарияти ҳузурида ўтказилган йиғилишда танқидий муҳокама қилинди.

Мазкур йиғилиш якунида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган бир қанча вазифалар белгилаб олинди.

Ушбу йиғилишда белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, амалга оширилган ишларни янада жадаллаштириш, хусусан ички ишлар органларида жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати ҳавфсизлигини таъминлаш ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида иш фаолияти самарадорлигини кучайтириш мақсадида жорий йилнинг 15 октябрь кунидан 15 ноябрь кунига қадар республика миқёсида “Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ва хизмат фаолиятини такомиллаштириш ойлиги" Ички ишлар вазирлиги томонидан жамоат уюшмалари билан ҳамкорликда ўтказиш белгиланди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, мазкур тадбирда барча фуқароларимиз фаол қатнашиб, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ўз ҳиссаларини қўшишса олдимизга қўйилган мақсадга эришган бўлар эдик. Зеро, Ватанимиз гуллаб яшнаши ва унинг осойишталигини кўз қорачиғидек асраш барчамизнинг бурчимиздир.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?