Жорий йилда жами 20 990 ётоқ ўрни яратилиб, талабалар турар жойларининг умумий қуввати 112 441 ўринга етказилади

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Фаррух Файзиев маълум қилди.
2022 йил давомида давлат-хусусий шериклик асосида 18 800 ўринли 47 та талабалар турар жойини барпо этиш вазифаси белгиланган. Жорий йилда жами 30 956 ўринли 60 та лойиҳа, шундан, давлат-хусусий шериклик асосида — 20 866 ўринли, олийгоҳ ва бюджет маблағлари ҳисобидан — 2 800 ўринли, олийгоҳларнинг тўлиқ ўз маблағлари ҳисобидан — 4 640 ўринли ҳамда инвестиция дастури доирасида — 2 650 ўринли ётоқхоналарни барпо этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Мазкур объектларнинг шартномавий режа графигига мувофиқ жорий йил якунига қадар 13 024 ўринли 26 таси фойдаланишга топширилади. Бундан ташқари, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан «Tashkent indeks» мажмуасида 3 000 ўринли талабалар турар жойлари ташкил этилди.
Times Higher Education агентлигининг World University Rankings-2023 рейтингида республиканинг 28 та олий таълим муассасаси «Репортер» мақомига эга бўлди ва ТОП-1000 талик рейтингдан жой олиш учун даъвогарлар 10 тадан 28 тага етказилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Олимлар саратондан ҳам ўлим хавфи икки баравар юқори бўлган касаллик ҳақида маълум қилишди
- «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов лавозимидан озод этилди ва 3 суткага қамалди
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- Давлат раҳбари ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлади
- 2 февралдан бошлаб барча ҳудудлардаги АГТКШлар фаолияти босқичма-босқич тикланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг