Жорий йилда қуёш электр станцияси, ҳаракатга сезгир датчик, қуёш панелли кўча ёритгич, қуёш сув иситиш қозони ўрнатилади
АОКАда ўтказилган брифингда “Ўзтрансгаз” АЖ ахборот хизмати раҳбари Толиб Раҳматов 2022 йилдаги фаолият ва жорий йилдаги устувор вазифалар ҳақида маълумот берди.
«Ўзтрансгаз» давлат ва жамият олдидаги мажбуриятини бажариш мақсадида 2022 йилда давлат бюджети ва бюджетдан ташқари фондларга жами 3 триллион 23 миллиард 199 миллион 500 минг сўм тўлаб берди. Тизим корхоналарида 144 та янги иш ўрни яратилди.
Ишлаб чиқариш жараёнлари учун импорт қилинувчи маҳсулотларни маҳаллийлаштириш доирасида 623,7 миллион сўмлик 31,5 тонна электрод ишлаб чиқарилиб, режа 105,9 фоизга бажарилди.
Хорижий компаниялар иштирокида жалб қилинган сармоялар ҳажми 268,7 миллион АҚШ долларини ташкил этди ва хорижий инвестиция жалб этиш режаси 161 фоизга бажарилди.
Республиканинг магистрал газ транспорт тизимини модернизация қилиш ва самарадорлигини ошириш дастури доирасида 2022 йили 490,8 километр пўлат қувур келтирилди. Шундан 387,6 километри пайвандланди. 156,5 километр қувур реконструкция қилиниб, 222 километр янги магистрал тармоқ тортилди. 9,3 километр юқори босимли қувур тармоғи капитал таъмирланди.
Тизимда қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришга ҳам эътибор қаратилмоқда. Жамиятнинг 17 та объектига умумий қуввати 408 кВт/соат бўлган қуёш фотоэлектр станцияси, 650 та ҳаракатга сезгир датчик ва 2 235 та қуёш панелли кўча ёритгичи ўрнатилди.
Умумий ҳажми 30 минг 500 литр бўлган 157 дона қуёш сув иситиш қурилмаси иссиқ сув таъминотини яхшиламоқда. Натижада 2022 йилда 865 млн кВт/соат электр энергияси иқтисод қилинди.
Бу бўйича ишлар 2023 йилда ҳам давом эттирилади. Бу йил қуввати 2,6 МВт қуёш электр станцияси, 753 та ҳаракатга сезгир датчиклар, 1 128 та қуёш панелли кўча ёритгичлари, 35 та қуёш сув иситиш қозонлари ўрнатилади. Натижада 4,732 млн кВт*соат электр энергиясини тежашга эришилади.
Бундан ташқари, 2023 йилда магистрал газ қувурларида аниқланган 47 км нуқсонли қисмларни таъмирлаш;
903 км магистрал газ қувурлар қувур ички юзаси диагностикасини ўтказиш, 2 200 км магистрал газ қувурлари қувур ички юзасида тозалаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган.
Шунингдек, “Оқчалоқ” Компрессор станцияси ва “Қўнғирот” Компрессор станцияси оралиғида диаметри 1220 мм бўлган янги магистрал газ қувури қурилиши тугалланиб, тизимга улаш белгиланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Вазир ўринбосари хотинини алдагани учун ишдан бўшатилди
- Доллар курси узоқ вақт кўтарилишдан сўнг пастлади
- Ўзбекистонда пестицидларнинг хавфсиз бошқарувига ўтилади
- Ўзбекистон 70 миллион АҚШ долларидан ортиққа гилос экспорт қилган
- Ўзбекистон ва Россия ТИВ раҳбарлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди
- Шавкат Мирзиёев: Эзгулик, билим ва маърифатни қурол қилиб, жаҳолат ва ёвузлик йўлини тўсайлик!
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг