Жорий йилда инвестиция дастури доирасида 306,0 млн. долларлик 12 та лойиҳа ишга туширилади — «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси

19:07 18 Август 2021 Иқтисодиёт
337 0

Иллюстратив фото

Бу ҳақда «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида айтиб ўтилди.

Бундай лойиҳаларни рўёбга чиқаришда Президентимизнинг 2020 йил 28 декабрдаги қарори муҳим аҳамият касб этяпти. Яъни ушбу ҳужжатга асосан уюшма томонидан хорижий инвестициялар ва кредитлар иштирокида 872 млн. долларлик 39 та лойиҳа белгиланган бўлиб,  жорий йилнинг ўзида  327,6 млн. доллар ўзлаштириш кўзда тутилган. Ушбу лойиҳаларни молиялаштиришга 101,0 млн. доллар  ташаббускорлар маблағи, 11,6 млн. доллар тижорат банклари  кредитлари ва 215,0 млн. доллар хорижий инвестициялар ва хорижий кредитлар  йўналтирилади. Жумладан, жорий йилда жами 306,0 млн. долларлик 12 та лойиҳани ишга тушириш ҳисобига 1 625 та янги иш ўринларини ташкил этиш кўзда тутилган.

Давлатимиз раҳбарининг Россия Федерацияси, Хитой, Туркия, Ҳиндистон, Германия, Франция, Беларус ва Жанубий Корея давлатларига қилган давлат ташрифлари доирасида 2017 — 2020 йилларда замонавий импорт ўрнини босувчи қурилиш материалларини ишлаб чиқариш учун инвестицияларни жалб қилиш мақсадида илғор хорижий компаниялар билан умумий қиймати 2 млрд. 295,3 млн. долларлик 44 та Меморандум ва Келишувлар имзоланди. Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг Баёнлари билан амалга оширилган лойиҳалар назоратдан чиқарилиб ягона «Йўл хариталари» тасдиқланган.  Унга кўра,  уюшмаси томонидан 1 млрд. 191,8 млн. долларлик 25 та лойиҳа бўйича мониторинг олиб борилмоқда. Шулардан бугунги кунга келиб 289,7 млн. долларлик 10 та лойиҳа амалга оширилди, 2 таси – 2021 йил якунига қадар ва қолган 13 таси 2022-2023 йилларда ишга туширилиши кўзда тутилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?