Жорий йилда 807 та мактабда қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари амалга оширилди

Фото: Архив сурат
2022 йилда Инвестиция, «Обод қишлоқ» ва Обод маҳалла» ҳамда қўшимча дастурлар доирасида, шунингдек, маҳаллий бюджет ва ҳомийлик маблағлари ҳисобидан халқ таълими тизимидаги жами 807 та умумтаълим мактабида қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари амалга оширилди.
Жумладан:
Инвестиция дастури доирасида — 341 та;
«Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастури доирасида — 257 та;
Президентнинг ҳудудларга ташрифлари давомида берилган топшириқлар асосида — 51 та;
маҳаллий бюджет ва ҳомийлик маблағлари ҳисобидан — 30 та умумтаълим мактабларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш;
128 та хом ғиштдан қурилган филиал биноларини қайта қуриш ишлари бажарилди.
Мазкур мақсадлар учун жами 3,2 трлн. сўм бюджет маблағлари йўналтирилди.
Ҳозирги кунда:
35 та янги мактаб бинолари қурилди ҳамда 28 096 нафар ўқувчи ўрни яратилди;
474 та мактаб реконструкция қилиниши натижасида 100 010 қувватли қўшимча ўқув бинолари қурилди;
280 та мактабнинг 196 560 ўринли мавжуд бино ва иншоотлари мукаммал таъмирланди;
128 та хом-ғишт ва лой-пахсадан қурилган мактаб филиали бинолари замонавий қиёфада қайта барпо этилди;
516 та умумтаълим мактаби мебель, ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, спорт анжомлари ва бошқа техник воситалар билан жиҳозланди.
Шунингдек:
Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан тасдиқланган «Ташаббусли бюджет» лойиҳаси доирасида 942 та таълим муассасасининг моддий-техник таъминоти ва инфратузилмаси янада яхшиланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида
- АҚШ Украина учун тинчлик режасининг асосий элементини маълум қилди
- Швеция парламенти Украинага 600 миллион долларлик ҳарбий ёрдам ажратишни маъқуллади
- Дональд Трампнинг ҳибсга олиниш хавфи маълум бўлди
- Россия Беларусда ядро қуроли жойлаштиришни маълум қилди. АҚШда хотиржамлик, Европа Иттифоқи эса жавоб бериш билан таҳдид қилмоқда
- Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимизни мукофотлаш тўғрисида
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг