Жорий йилда 6 та туманда “агроволтаика” усулида пилот лойиҳалар бошланади

17:32 28 Февраль 2024 Сиёсат
133 0

Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида қайта тикланувчи энергетика соҳасидаги устувор вазифалар юзасидан кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Электр истеъмоли юқори бўлган қишлоқ ва сув хўжалиги, ичимлик суви таъминоти корхоналарида “яшил энергия” қувватларини кўпайтириш бўйича ишларни жадаллаштириш зарурлиги қайд этилди.

Масалан, қишлоқ хўжалиги ерларида қуёш панелларини ўрнатиш, яъни “агроволтаика” бўйича хорижий тажриба ўрганилмоқда. Ҳисоб-китобларга кўра, мамлакатимизда 10 гигаваттли агроволтаика салоҳияти мавжуд.

Мутасаддиларга жорий йилда 6 та туманда “агроволтаика” усулида пилот лойиҳаларни бошлаш топширилди.

Умуман, халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда энергия сарфи юқори бўлган соҳаларда қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер