Жорий йилда 37 та маданий мерос объектида реставрация ишлари учун қарийб 85 млрд сўм ажратилади

Фото: Архив сурат
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Маданий мерос агентлиги ахборот хизмати раҳбари Моҳинур Имомова маълум қилди.
Шунингдек, «2022-2023 йилларда музейларда хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури»га мувофиқ «Маданий мерос кодекси»ни ишлаб чиқиш белгиланмоқда.
Ишлаб чиқилаётган кодекс лойиҳаси 6 та бўлим, 23 та боб ва 154 та моддадан иборат.
Ишчи гуруҳнинг ўрганишлари натижасида Республикамиз ҳудудида жойлашган давлат мулки бўлган 8210 та маданий мерос объектидан 740 тасида ижара шартномаси тузилгани аниқланди.
Узоқ муддатга ижарага берилган маданий мерос объектлари эса 23 тани ташкил қилади.
Бундан ташқари, моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини фойдаланишга (ижарага) бериш ва улардан фойдаланишда қонун ҳужжатларига риоя этилиши ҳолатини ўрганишда 15 млрд 365 млн 19 836 сўм дебитор қарздорлик аниқланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
- Энергия таъминотини яхшилаш масалалари кўриб чиқилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
- «Ватан — бамисоли қуёшга ўхшаш...»
- Буркина-Фасода ўғирлаб кетилган аёллар озод қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг