Жорий йилда 24,2 триллион сўмлик қурилиш материаллари ишлаб чиқарилди

17:27 29 Декабрь 2021 Иқтисодиёт
562 0

Сўнгги пайтларда республикамизда қурилиш материаллари саноатини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани ушбу тармоқнинг иқтисодиётнинг “драйвер”ларидан бирига айлантирмоқда. Зеро, жорий йилда қурилиш материаллари соҳасида жами 24,2 трлн. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилгани бунинг тасдиғидир.  Мазкур маҳсулотларнинг  8,7 трлн. сўмлиги “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси тизимидаги корхоналарга тегишлидир. Эътиборлиси, цементга бўлган талаб сезиларли даражада ошган. Яъни цемент ишлаб чиқариш ҳажми 13,08  млн тоннани ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 111,7 фоизга ўсган. Бундан ташқари, уюшмага аъзо саноат корхоналари томонидан 25,2 млн. квадрат метр  қурилиш ойнаси, 15,5 млн квадрат метр  керамик плитка (129,6 фоиз), 36 млн. квадрат метр  гипсокартон  (101 фоиз) ишлаб чиқарилган.

Маҳаллийлаштириш дастури доирасида эса 901,5 млрд сўмлик маҳсулотлар (111,5 фоиз) ишлаб чиқарилиб, ўтган йилга нисбатан 128,9 фоизга ошган.

Соҳа бўйича жами импорт ҳажми 1 010,9 млн долларни ташкил қилди. Жорий йил якуни билан уюшмага аъзо корхоналар импорти 21 млн долларга ёки 6,5 фоизга қисқаришга эришилади.

Жорий йилда уюшма бўйича Инвестиция дастурига асосан 39 та лойиҳа доирасида 328,1 млн долларлик маблағлар, шу жумладан, 215 млн доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилади. Қиймати 306 млн. долларлик 12 та лойиҳа ишга туширилиб, 1635 та янги иш ўринлари яратилди.

Ҳисоб китобларга кўра, 2022 йилда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳажмини соҳа бўйича 27,6 трлн сўмга, шу жумладан уюшма бўйича 10,5 трлн сўмга етказиш режалаштирилган. Жумладан, кейинги йилда 17,6 млн. тонна цемент, 32 млн кв метр қурилиш ойнаси, 24 млн. кв метр керамик плитка, 73 млн кв метр гипсокартон, 3 млн. ўрам гулқоғоз каби маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.

Маҳаллийлаштириш дастури доирасида 2022 йилда умумий қиймати 950 млрд. сўмлик 17 та лойиҳа бўйича қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва шунинг ҳисобига импорт ҳажми 86 млн долларга қисқартирилади. Инвестиция йўналиши бўйича эса тармоқда жами 1 млрд.  400 млн. долларлик, шу жумладан 1 млрд. 160 млн. долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириш режалаштирилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер