Жорий йилда 140 та аҳоли пунктнинг шаҳарсозлик ҳужжати ишлаб чиқилган ва бунинг учун 126,2 млрд сўм маблағ ажратилган

06:13 05 Август 2022 Жамият
420 0

Фото: Архив сурат

АОКАда Қурилиш вазири ўринбосари ва мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда қурилиш соҳасидаги ислоҳотлар, шаҳарлар бош режаларини ишлаб чиқиш, соҳага татбиқ этилаётган янги инновацион ечим ва технологиялар, хорижлик архитектор ва урбанистлар билан йўлга қўйилган ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари ҳақида маълумот берилди.

«Обод қишлоқ» дастури доирасида 413 та аҳволи оғир маҳалланинг бош режа схемалари ишлаб чиқилмоқда.

2023-2027 йилларга мўлжалланган шаҳар, қишлоқ ва овулларнинг бош режасини ишлаб чиқиш бўйича вилоят ҳокимликлари томонидан тасдиқланган рўйхат асосида дастур шакллантирилди.

2023 йилда ишлаб чиқилиши режалаштирилган 219 та шаҳарсозлик ҳужжатни ишлаб чиқиш учун 230 млрд. сўм маблағ ажратиш кўзда тутилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер