Жорий йил I ярим йиллигида халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан 17 та лойиҳа доирасида битимлар имзоланди

19:18 20 Июль 2023 Жамият
412 0

АОКАда ўтказилган брифингда Стратегик ривожланиш ва таҳлил департаменти бўлим бошлиғи Жуманиязов Дадахон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги фаолиятининг 2023-йил биринчи ярим йиллик натижалари ҳақида маълумот берди.

Жорий йил январь-июнь ойларида жами 7,4 млрд. доллар хорижий инвестициялар ўзлаштирилди.

Тўғридан тўғри хорижий инвестициялар ва кредитларнинг 2,9 млрд. доллари тармоқ ҳамда 4 млрд. доллари ҳудудий лойиҳалар ҳисобидан амалга оширилди.

Жорий йилнинг январь-июнь ойларида қиймати 1,6 млрд. долларлик 2 706 та лойиҳаларни ишга тушириш орқали 41 548 та янги иш ўринларини яратиш белгиланган бўлиб, амалда қиймати 2,9 млрд. долларлик 4 523 та лойиҳалар ишга туширилди ва натижада 73 654 та (32 029 та кўп) янги иш ўринлари яратилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?