Жорий йил 1-ярим йиллигида қарийб 158 миллиард сўм суғурта мукофоти таъминланди

Фото: Иллюстратив фото
Бу ҳақда АОКАда «Ўзагросуғурта» АЖ раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
«Ўзагросуғурта» АЖда мижозлар учун компанияда «Онлайн полис» ахборот тизими орқали жами 9 та суғурта тури бўйича Э-полис сотиб олиш имконияти яратилган.
2022 йил ўтган даври мобайнида жами 403 044 дона суғурта шартномаси тузилган, шундан 367 720 таси аҳоли суғуртаси йўналишида расмийлаштирилган. Қарийб 23,4 млрд. сўмлик суғурта товонлари тўланган, шундан деярли 5,6 млрд. сўми аҳоли суғуртаси улушига тўғри келади.
«Ўзагросуғурта» АЖ ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ўртасида имзоланган битимда хорижга вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган Ўзбекистон фуқароларини комплекс суғурта қилиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларга суғуртанинг моҳияти, афзаллик жиҳатлари тўғрисида тушунтириш ишларини олиб бориш ва уларни суғуртавий ҳимояга олиш бўйича ҳамкорликда шароит яратиб бериш кўзда тутилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Аброр Бакиров вафот этди
- Ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимлар оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
- Гидроэнергетикадаги лойиҳалар ижроси кўриб чиқилди
- Оксана Чусовитина Жаҳон кубогида кумуш медалга сазовор бўлди
- Грузияда дзюдо бўйича навбатдаги мусобақа бўлиб ўтади
- Тошкeнтда крикeт бўйича трeнeрлар тайёрлашнинг иккинчи босқич ўқув-сeминари ўтказилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг