Жўқорғи Кенгес Раиси Исроил давлати делегациясини қабул қилди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси матбуот хизмати
Исроил давлатининг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси Зеавит Бен Хилель, Исроил Ташқи ишлар Вазирлиги ҳузуридаги халқаро ҳамкорликни ривожлантириш агентлиги (MASHAV) раҳбари Эйнат Шлейн Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаевнинг қабулида бўлди.
Қабулда Исроил давлати ва Қорақалпоғистон Республикаси ўртасида халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама этилиб, унда Исроил давлати тажрибаси асосида маҳаллий ёшлар ва мутахассисларнинг билимини ошириш, шунингдек, олий таълим муассасалари талабалари учун семинар-тренинглар ташкил қилиш ва янги лойиҳалар устида ишлаш борасида сўз юритилди.
Шу билан бирга ҳудуддаги сув танқислигини юмшатишга қаратилган сув тежовчи технологияларни янада кенг жорий этиш, коллектор ва оқова сувларини қайта ишлаш орқали қишлоқ хўжалиги ва экин майдонларида фойдаланиш, бу йўналишда Исроил тажрибалари асосида мутахассисларнинг билим ва малакаларини ошириш бўйича таклиф-мулоҳазалар билдирилди.
Учрашувда Қорақалпоғистон Республикасининг туристик салоҳиятидан фойдаланиш, бу борада экотуризмни ривожлантириш, шунингдек, ҳудуддаги қўриқхоналар, экзотик саҳро қумликларининг ўзига хос табиатини сайёҳларга намойиш қилишни йўлга қўйиш зарурлиги таъкидланди ва меҳмонлар бу борада ҳамкорликда иш олиб боришдан манфаатдор эканлигини билдирди.
Ўз навбатида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев меҳмонларнинг ташрифидан миннатдорлигини билдириб, ҳамкорликни йўлга қўйишда янги ташаббусларни қўллаб-қувватлашини айтиб ўтди.
Ғ.Отажонов, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Ўзбекистон Президентининг 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан бир қатор муассасаларга ташрифи жараёнларидан «Халқ сўзи» мухбири фоторепортажи
- Европа Иттифоқи Украинага 18 миллиард евро миқдоридаги янги ёрдам пакети ажратди
- АҚШ Ғарбни Украинага қирувчи самолётлар етказиб беришга чақирмоқда
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Европада бир вақтнинг ўзида ҳам грипп, ҳам коронавирусни юқтирган беморлар кўпаймоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг