Жонсон Буюк Британия бош вазирлигига номзодларни қўллаб-қувватлашдан бош тортди

23:16 11 Июль 2022 Дунё
697 0

Фото: Reuters

Ўтган ҳафта истеъфосини эълон қилган Буюк Британия собиқ Бош вазири Борис Жонсон ўз ўрнига келадиган ҳукумат раҳбарлигига номзодларни қўллаб-қувватлашдан бош тортди

У ўз фикрини ҳеч кимнинг имкониятларини йўқ қилишни истамаслиги билан изоҳлаган.

«Биз фақат олға интилишимиз керак... Биз одамларга, сайловчиларга, уларнинг умидларига кўпроқ эътибор қаратсак, биз қурмоқчи бўлган келажак ҳақида қанча кўп гапирсак... ҳаммамиз бахтли бўламиз», деган собиқ бош вазир. 

Шу ўринда Борис Жонсон ўзининг ўрнига муносиб номзод келишига ишонч билдирган.

2019 йилда Тереза Мейнинг ўрнига Бош вазир лавозимини эгаллаган Жонсон 7 июль куни бош вазир ва Британия Консерватив партияси раҳбари сифатида истеъфога чиқишини эълон қилди. Бунга Консерватив партиянинг парламент фракцияси координатори ўринбосари Крис Пинчер билан билан боғлиқ можаро сабаб бўлган. Гап шундаки, икки киши уни жинсий зўравонликда айблаган. Жонсонга қарши даъво шундаки, у бу ҳақда билган, аммо Пинчерни ҳукумат лавозимига тайинлаган. Сиёсатчи янги бош вазир тайинлангунга қадар ўз фаолиятини давом эттиради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер