Жондорда афғон қозонлари ишлаб чиқарилмоқда

10:18 26 Сентябр 2022 Жамият
262 0

Фото: Халқ сўзи

Жондор туманидаги «АТU Buxoro» масъулияти чекланган жамиятида афғон қозонлари ишлаб чиқарилмоқда.

Тадбиркор Фурқат Раҳимов таъсисчилигида ташкил этилган корхона 400 миллион сўм миқдоридаги устав жамғармасига эга. Инновацион лойиҳа афғонистонлик ишбилармонлар киритган сармоя эвазига амалга оширилди.

Табиийки, уй-рўзғор буюми саналган афғон қозонининг қандай афзалликлари бор, деган савол туғилади. Мутахассисларнинг таъкидлашларича, алюминийдан тайёрланаётган бундай қозонлар энергиятежамкор саналади. Улар автоматик сақлагичга эга.Оловга бардош берадиган махсус қопламаси бор. Иссиқликни тез ўтказади. Биз анъанавий тарзда ишлатиб келаётганлари билан қиёслаганда табиий газ, электр энергиясини жуда кам сарфлайди. Вақт ҳам тежалади. Унда овқат мазали бўлиб пишиши учун 20-40 дақиқа кифоя. Дизайни яъни кўриниши ўзига хос. Олиб юришга ҳам қулай. Ҳозир корхонада 30 турдаги ана шундай рўзғорбоп буюмлар ишлаб чиқарилмоқда. 30 та иш ўрни яратилган.

Маълумот учун, бугунги кунда Бухоро вилоятида хорижий инвестиция иштирокида 380 дан зиёд корхона фаолият кўрсатмоқда.

Истам ИБРОҲИМОВ, «Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер