“Жон ширин экан“ — Жиззахда 102 ёшли момо эмланди

16:07 13 Апрель 2021 Жамият
767 0

 

Жиззах вилоятида ҳам коронавирусга қарши эмлаш ишлари изчиллик билан давом этмоқда. 

Айни пайтда вилоят бўйича жами 11514 нафар киши эмланди. Шу кунгача эмланганлардан вакцинанинг ножўя таъсири ҳақида шикоятлар тушмади.

Яқинда Зарбдор туманидаги Оқар МФЙ, Баҳор кўчасида яшовчи 1919 йилда туғилган Суймахол момо Зулимова ҳам эмланди. Бу ҳақда Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати хабар берди.

— Болам, жон ширин экан, мана, мен 102 ёшга кириб эмландим. Дўхтирлар доимий ҳолимдан хабар олиб туради. Ножўя таъсирини сезмадим. Илоҳо, юртимиз доим тинч, юртбошимиз омон бўлсин. Бу бало-ю офатлардан тезроқ халос бўлайлик, — дейди Суймахол момо дуога қўл очиб.

Вилоятда эмлашнинг аҳамияти ҳақида ОАВ, ижтимоий тармоқлар ва аҳоли ўртасида кенг тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарёлик 91 ёшли онахон коронавирусга қарши эмлангани ҳақида хабар берган эдик.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер