Жомбойда меҳмонхона, санаторий, ҳайвонот боғи ва туристик масканлар қурилади

Жомбой туманида ҳудуднинг географик жойлашуви ҳисобга олиниб, тадбиркорлар томонидан 1 та меҳмонхона, 2 санаторий, 1 та ҳайвонот боғи, 15 та дам олиш маскани ва 21 та бошқа йўналишлар бўйича туристик масканлар қуриш лойиҳалари ишлаб чиқилган. Туристик масканлар халқаро аҳамиятдаги М-39 йўлига яқин ҳудудларда бунёд этилади.
— Бугунги кунда 1,5 минг нафар маҳаллий ва 250 нафар хорижий фуқароларга хизмат кўрсатилиб, йиллик бюджетга 10 миллион сўмлик тушум ундирилмоқда, — дейди туман ҳокими Қ.Собиров. - Бу мавжуд имкониятларни ҳисобга олсак жуда кам. Биргина Зарафшон миллий қўриқхонасининг имкониятидан ҳам етарлича фойдалана олмаяпмиз. Лойиҳалар тўлиқ ишга туширилиши билан 2020-2021 йилларда 50 минг нафар хорижий фуқарога хизмат кўрсатилади. Натижада бюджетга 5 миллиард сўм тушум туширилишига эришилади. Лойиҳалар амалга ошиши натижасида 480 та янги иш ўрни яратилади
Шунингдек, зиёрат туризмини ривожлантириш учун ҳудуддаги 10 яқин маҳаллада жойлашган муқаддас қадамжолар ободонлаштирилади.
Абдулазиз Йўлдошев
(Халқ сўзи)
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондан совуқ ҳаво қачон чекина бошлайди?
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- Сурхондарё вилоят ҳокимлиги биносида АКТ ходими калтаклангани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди
- Президентга шеър ўқиб берган талаба Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг