Жо Байден жаҳон ҳамжамиятини навбатдаги пандемияга тайёргарлик кўришга чақирди

02:31 22 Сентябр 2021 Дунё
825 0

Фото: AP

АҚШ Президенти Жо Байден БМТ Бош Ассамблеясининг 76-сессиясида нутқ сўзлаб, жаҳон ҳамжамиятини навбатдаги пандемияга биргаликда тайёргарлик кўришга чақирди

Байден, ўз нутқида, бугунги кунда дунё мамлакатлари COVID-19ни енгиш ва агар юз бергудек бўлса навбатдаги пандемиядан ўзларини ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни кўриш зарурлигини таъкидлади.

АҚШ Президенти, шунингдек, иқлим ўзгариши билан боғлиқ муаммоларга ҳам тўхталиб ўтди.

Олдинроқ, БМТ Бош Ассамблеясининг 76-сессиясида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам нутқ сўзлагани ҳақида хабар берган эдик.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳида 21 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 76-сессияси доирасидаги умумий мунозаралар бошланди. 

БМТга аъзо давлатлар делегациялари глобал ва минтақавий хавфсизлик, COVID-19 пандемияси шароитида барқарор тараққиёт ва унинг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини енгиб ўтиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ва рағбатлантиришнинг муҳим масалалари юзасидан фикр алмашмоқдалар.

Сессия 30 сентябргача давом этади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?