Жо Байден Украинага бир миллиард долларлик янги ҳарбий ёрдам пакети ҳақида маълум қилди

00:38 16 Июнь 2022 Дунё
398 0

Фото: Reuters

АҚШ президенти Жо Байден Киевга 1 миллиард долларлик янги ҳарбий ёрдам пакети ажратилишини маълум қилди.

Оқ уй матбуот хизмати хабарига кўра, АҚШ ҳарбий ёрдам пакетига қўшимча артиллерия ва қирғоқ мудофаа тизимлари, шунингдек, украиналикларнинг Донбассдаги мудофаа операцияларини қўллаб-қувватлаши учун зарур бўлган артиллерия ўқлари ва илғор ракета тизимлари киради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Украинага 650 миллион доллардан ортиқ миқдорда ҳарбий ёрдам кўрсатишни режалаштираётгани маълум қилинганди. Дастлабки маълумотларга кўра, ёрдам пакетига Американинг «Ҳарпун» кемаларга қарши ракеталар ҳам киради.

Бундан олдин Германия мудофаа вазири Кристина Ламбрехт Германия, Полша ва Чехия Украинага қурол етказиб бериш бўйича музокаралар олиб бораётганини маълум қилган эди.

Агентлик маълумотларига кўра, Германия аллақачон Украинага қурол-яроғ, жумладан, дрон, танкка қарши ракеталар ва бошқа аслаҳаларни етказиб берган. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер