Жо Байден «COVID-19»дан қутула олмаяпти. Унинг бешинчи тести ҳам ижобий натижа кўрсатди 

00:20 04 Август 2022 Дунё
1432 0

Фото: Reuters

Жорий йилнинг ўтган ойининг сўнгги кунларида «COVID-19» юқтириб олгани маълум бўлган АҚШ президенти Жо Байден ушбу инфекциясидан қутула олмаяпти. Маълум бўлишича, унинг коронавирусга топширган тести кетма-кет бешинчи марта ижобий натижа кўрсатган. Бу ҳақда Америка етакчисининг даволовчи шифокори Кевин О'Коннорнинг ҳисоботи Оқ уй сайтида келтирилган.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, давлат раҳбари ўзини яхши ҳис қилмоқда, иситмаси ҳам йўқ. 79 ёшли Байден ҳали ҳам енгил йўталдан азият чекмоқда. Аммо асоратлар аввалги кунга қараганда камроқ.

«Унинг ҳарорати, юрак уриши, қон босими, нафас олиш тезлиги ва организмини кислород билан тўйинганлиги бутунлай меъёрий даражада қолмоқда. Ўпкаси ҳам тоза», дейди мутахассис ва Байден ўзини изоляция қилиш режимига риоя қилишда давом этишини қўшимча қилиб.

21 июль куни Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьер президентда коронавирус тести ижобий чиққанини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, аломатлар ўртача даражада ва сиёсатчи масофадан туриб ишлашда давом этмоқда. 

Байден ўзи эса унда «COVID-19»нинг енгил аломатлари борлигини ва ўз ишини бажараётганини маълум қилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер