Жиззахнинг Янгиобод туманида IT маркази иш бошлади

12:16 18 Октябр 2021 Жамият
226 0

Фото: Толибжон Эргашев / Халқ сўзи

Аҳоли, айниқса, ўсиб келаётган ёш авлоднинг замонавий компьютер технологияларига бўлган қизиқишини қўллаб-қувватлаш, бу борада билим ва кўникмаларини ошириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида Жиззах вилоятининг кенжа тумани – Янгиободда янги IT маркази қурилиб фойдаланишга топширилди.

– Мен юртингизда ахборот технологиялари қадамма-қадам ривожланаётганини, ёшларингизда бу соҳага қизиқиш ортаётганини кузатмоқдаман, - дейди IT Park Жиззах филиал лойиҳаси координатори, ҳиндистонлик мутахассис Жаярам Партасарти. – Дунё давлатлари ўз тараққиёт йўлида ахборот технологиялари соҳасини янада кўпроқ тадбиқ қилиш, унинг имкониятларидан кўпроқ фойдаланиш ва ёшларни шу соҳага жалб қилишга алоҳида урғу бермоқда. Бугун ушбу тоғли туман марказида очилган марказ ҳам юртингизда IT ривожига катта эътибор қаратилаётганини тасдиқлайди.

IT марказ учта замонавий ўқув хонага эга бўлиб, унда бир пайтда 30 нафар ўқувчи билим олиш имкониятига эга. Хоналар сўнгги русумдаги компютерлар жамланмаси ва юқори тезликдаги интернет билан таъминланган. Ҳозирда бу ерда компьютер саводхонлиги, дастурлаш, график дизайн, киберспорт йўналишларида машғулотлар йўлга қўйилди.

Толибжон ЭРГАШЕВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?