Жиззахлик олимлар Қозондаги ОТМларга тажриба алмашиш учун боради

15:04 22 Январь 2022 Маданият
1554 0

фото: https://www.5top100.ru/en/universities/kpfu/

Қозон Федерал университетининг ректори ва проректорлари ҳамкорлигидаги делегация аъзолари расмий ташриф билан Жиззах вилоятида бўлишди.

Жиззах вилоят ҳокимлиги, Инновацион ривожланиш бошқармаси ходимлари ва ОТМлар ректорлари билан бўлиб ўтган учрашувда илмий - инновацион ва ўқув фаолиятини ривожлантиришга оид кўп томонлама масалалар мухокама қилинди.

Учрашув доирасида Жиззах вилоят Инновацион ривожланиш бошқармаси бошлиғи М.Мусаев Қозон Федерал университети раҳбарияти билан жамиятда мавжуд муаммоларга ечим бўладиган лойиҳалар доирасида ҳамкорлик учун ўз таклифларини айтиб ўтди.

Таклиф доирасида КФУ ректори Таюрский Дмитрий Альбертович ва Мансур Мусаев Жиззахлик олимларни ўзаро тажриба алмашиш мақсадида стажировкага юбориш ҳақида келишиб олишди.

Шунингдек, делегация аъзолари Жиззах шаҳрида қурилаётган Қозон университети филиали биносини ҳамда Жиззахдаги тарихий жойлар ва музейлар билан танишишди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер