Жиззахдаги ёшлар фестивалида 500 та дрон ҳавога учирилди

09:14 08 Июнь 2021 Жамият
533 0

Жиззах шаҳридаги «Ўрда» боғида «Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик!» шиори остида 5-7 июнь кунлари ёшлар фестивали бўлиб ўтди.

Ёшлар ойлиги доирасида уларнинг бўш вақтларини самарали ташкил этиш, Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус моҳиятини ёшлар онгига сингдириш, истеъдодли ёшларни аниқлаш, уларни рағбатлантириш, уюшмаган ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида ташкил этилган фестивалда уч давомида 50 мингдан зиёд ёшлар иштирок этди.

Фестиваль доирасида турли хил спорт мусобақалари, кўргазмали чиқишлар, «Заковат» интеллектуал ўйинлари, ёш ҳунармандларнинг ўзлари яратган маҳсулотлари кўргазмалари бўлиб ўтди. Шунингдек, вилоятда яшовчи қардош халқлар урф-одатлари, миллий либослари ва рақслари кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.

Фестиваль доирасида 500 та дронлар иштирокидаги кўргазмали чиқишлар ёшларда ўзгача таассурот қолдирди.

Толибжон ЭРГАШEВ
(«Халқ сўзи»).

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер